Kenja Navoiy

Страна: Узбекистан

Занимаюсь творчеством с 2015 года. Пишу стихи, эссе. По профессии учительница. Участвую в этом конкурсе шестой раз. Пять раз вышла в финал и занимала почетные третьи и второе места. В этом году надеюсь на первое место!

Country: Uzbekistan

Отрывок из эссе “Ҳазрати Навоий нидоси”

“Қалб даъвати” туркумидан

                                                          Ҳазрати Навоий нидоси

Инсон қандай бўлиши кераклиги тўғрисида қанча гапириш мумкин?

Аллақачон инсон бўлишимиз керак эди!

                                                                              Марк Антоний Аврелий, Рим императори, файласуф.

                                                 

Тушларимга кириб Навоий бобом: “Дунё аҳлин огоҳ этгин!” дейди. Қўлларимга қаламин бериб “Буни маҳкам тутгин!” дейди. “Сен – инсонсан, унутмагин”, дер. Сен – Аёлсан, Сен – Онасан,

Ўзинг ҳам – Ер, яъни Ватан ичра Ватансан, ахир. Руҳинг бир-ла жон ва тансан, ахир. Имконинг кўп сенинг бизлардан кўра. Бизнинг кимлигимиз Қалбингда сўра. Биз – аждодларинг аждодларимиз,

Яратган йўлида юрган жонлармиз. Яъни боримизни Ҳақ йўлида тикканмиз. Шул сабабдан бизлар Кўкка чиққанмиз. Биримиз Қуёшмиз, биримиз – Оймиз. Ерда эса бизлар мисоли соймиз. Жўшиб – тошиб оқамиз, инсоният Қалбида Муҳаббат оловин ёқамиз. Бизлар Сувмиз, Оловмиз. Бизлар – Ермиз, Самомиз, яъни тўртта унсурмиз. Барчаси – Ўзимиз, Барчасида – Ўзимиз. Яъни бизлар – инсониятнинг Кўзимиз. Бизлар йўл кўрсатувчи, сизга илм бергувчи. Бизлар – Буюк устозлар, Сизлар шогирд бўлгувчи. Бизлар – ўргатувчимиз, сизлар – ўрганувчисиз, сўнг эса ўрганганнинг барчасин Ерга тарқатувчисиз. Сизларда имкон кўпдир. Сабаби, сиз – тириксиз. Қонингиз, жонингиз бор, демак имконингиз бор. Бир – бирингиз кўрасиз, Меҳрингизни берасиз, яъни буни амалда кўрсатиб ҳам берасиз, яъни қучиб суясиз, қўлни қўлга берасиз. Бу – ахир, улкан БАХТ-ку! Мана шу баланд Тахтдир, буни дейдилар Тақдир! Тақдирингиз ажойиб, ҳамда жуда ғаройиб. Фақат уни қадрланг, инсонлигингиз англанг! Ўзлигингизни билинг, савоб амаллар қилинг! Мана – Сизнинг Бахтингиз, Ҳаққа берган Аҳдингиз. Алмисоқдан қолгансиз, ўша жойдан келгансиз, Яратган ҳузурида сизлар ваъда бергансиз, аммо тез унутгансиз, манман бўлиб кетгансиз, ўзингизча гўёки буюкликка етгансиз. Бирор фойдали ишни қойил қилиб қўйгандек дунёнинг бор билимин гўё олиб бўлгандек баландпарвоз сўзлайсиз. Пастга тушинг, огоҳ бўлинг, фурсат борда ортга қайтинг, гуноҳингизни ювинг, яъни минг бор “тавба” айтинг. Акс ҳолда, бир кун келиб афсус қилиб бўзлайсиз. Аммо унда кеч бўлур, пушаймондан фойда бўлмас, кетганлар қайтиб келмас. Ҳозир фурсатингиз, яъни имконингиз бор, савоб учун Онингиз бор. Бир Он қадрини билинг! Ҳамиша савоб қилинг! Фақат олдинга юринг, олға ҳаракат қилинг, изланинг, бир дамга ҳам бўш қолманг, ҳар кимга қулоқ солманг, Виждон амрини қилинг , қалбингизга қулоқ тутинг. Аввало қалбингизни чанг ғубордан тозаланг. Қалб ойнасин пок тутинг, доимо бу ҳаётда сизлар яхшилик кутинг. Дунё – акс-садо каби, не қилсангиз, қайтгайдир. Ўзингизнинг гапингизни ўзингизга айтгайдир. Не тиласангиз, шуни олурсиз. Яхшилик истасангиз, яхшилар ичра қолурсиз. Эзгу ниятингиз ўзингизга ҳамроҳ эрур, энг яқинингиз Оллоҳ бўлур. Оллоҳдек дўсти бор инсон недан қўрқур? Фақат дўстини йўқотиб қўйишдан қўрқур. Бошқа ҳеч бир нарса унга тўсиқмас, ҳаёт ташвишларидан асло чўчимас. Бемалол қабул қилур шодлигу ғамни, ичига ютади дарду аламни, Оллоҳдан ўзгасига сирини айтмас, ҳар қандайин вазиятда аҳдидан қайтмас. Ҳақ йўлидан юради, ваъдасида туради. Яъни вафодор бўлур, вафоли бир ёр бўлур. Мана шундай дўст бўлса, Оллоҳ ҳам қадрлагай ўз дўстини Яратган машҳуру жаҳон қилгай. Ўзини севганини ўзгага ҳам севдирур. Оллоҳ ўз севгисини олам бўйлаб тарқатур. Ана шунда дунёда илоҳий ишқ пайдо бўлур, инсоният ёлғиз Ўзига ошиқ бўлур. Яратганнинг йўлида қурбонликлар қилади, яъни молу дунёсин Ҳақ йўлига қўяди, сахийликлар бошланур бутун олам юзида, қайғу алам бўлмагай одамларнинг  кўзида. Барча учун барча нарса доим етарли бўлур. Яъни бутун дунёда Мувозанат тикланур. Яратган изни ила яқинда шундай бўлур, инсоният бахти кулур. Ҳа, ҳудди шундайин бўлур, одамлар қувнаб юрур, гўдакларнинг шўх сози, яъни беғубор, жарангдор овози доим жаранглаб турур, яъни улар бахтли бўлур. Бахт – бу недир? Инсонликни ҳис этиш, инсоний ишни қилиш, ўз касбидан завқ олиш. Яъни ҳар бир ишини меҳр ила бажариш. Меҳр недир? Инсонликни ҳис этиш, ўз касбидан завқ олиш. Яъни ҳар бир ишини меҳр ила бажариш. Меҳр недир? Бу – Нурдир. Оллоҳ берган бир Гулдир. Яъни гўзал атиргул, яъни – бу Ҳаёт гули. Ўзи жуда чиройли, ҳиди ҳам жуда нафис, аммо тиконлари бор. Эҳтиётсизлик қилса, қўлингга кириб кетар, танангга жароҳат етар. Аммо жароҳати ёдингда қолар, аммо хоҳласанг, бу жароҳат тез битар, барчаси унутилар. Меҳр – бу умр гулидир. Уни авайлаб – асрамоқ эса ҳар бир инсон фарзидир, Оллоҳ Таоло олдидаги қарзидир. Бу гулнинг сўнгги япроғи тўкилгунча, имконинг бор. Сўнгги япроқ тўкилгунча омад бўлур сенга ёр. Сени борлигингча кимдир севолса, сенинг учун бор-йўғини беролса, яъни  сен учун жонин фидо қилолса, бу гул абадий сен-ла қолур, яъни умринг абадий бўлур. Ўша бир атиргулдан бутун боғ яралур. Бу боғнинг барча гули кўнгилларни яйратур. Кўнгиллар шод бўлганда, Ер юзи обод бўлур. Кўнгиллар шод бўлганда инсон руҳи озод бўлур. Ҳақиқий, чин озодлик келур ернинг юзига, қувонч ёшлари келур шунда ҳар бир ёш-қари кўзига.

               Эй инсон, бир дамга ҳам ўз гулингни ёлғиз қаровсиз қолдирма, душманларга олдирма, яъни ўғирлатиб қўймагин, ўзгага ҳам сотмагин; билиб-билмаган ҳолда, яъни жаҳл қилганда кўча-куйга отмагин, ғафлат ичра ётмагин. Унинг ўрни беқиёсдир, қадри-қиммати жуда баланддир, энг улкан тоғ чўққисидан юксакдир, кўкка бўй чўзган илдизи жуда ҳам чуқурликка кетган азми дарахт мисолидир. Унинг баҳоси тенгсиз, бебаҳодир, шу билан бирга жуда ҳам арзон, текиндир. Унинг вақти тез учади, аммо баъзан секиндир. Баъзан эса тўхтаб қолгандек гўё. Унинг вақти тугаганда бўлур атроф зим-зиё. Унинг  вақти чексиздир, аммо чегараси бор. Бу чегара номини Виждон дер Парвардигор. Ундан ошиб кетмагин, чегарани бузмагин, яъни Унинг ҳудудидан берухсат чиқиб кетмагин, қочиб нетиб юрмагин, барибир ушланурсан, қочиб қутулолмайсан, ўзингдан кетолмайсан. Шуни асло унутма! Манманлик қилиб кетма! Эй инсон! Номингни унутма! Зотингни унутма! Одамзот наслидансан, олийсан, муқаддассан, Ердаги саждагоҳсан. Қалбинг – Оллоҳнинг уйидир. Инсон, қалбинг – Каъбадир. Бундан ҳам ортиқ бўлган уй бормикан оламда?! Бундан ҳам ортиқ неъмат борми  одамда?!

 

 

                                           Қалбим гулдастаси

                                                            

                                                              Мингдан  ортиқ қоғозларга дил сўзларимни битдим . 

                                                              Қалбим гулдастасини,   эй азиз,  Сизга тутдим.

                                                                                                                                     Кенжа Навоий

                

                                                                     Инсон

Ким азиз?    Инсон азиз ! Инсон-бу Сиз,  яъни Ҳақ мўъжизаси, мавжудотлар сараси.

                                            * * * * * * * * * * *        

Сиз-аёлсиз,  эркак- Сиз, бу дунёга тиргаксиз.

* * * * * * * * * * *

Ҳар бир инсон қалбида Яратган зиёси бор. Бу зиёнинг номини  Илм, дер Парвардигор. 

* * * * * * * * * * *

Сиз-ўзингиз бир олам,  яъни  ижодкор  одам! Сиз  дунё  яратасиз, нур-зиё таратасиз!

* * * * * * * * * * *                                                      

Сиз олий мавжудодсиз! Сиз- энг буюк қудратсиз! Вақтинча бу  дунёга келтирилган омонатсиз.

 

                                                 Аёл

 Оллоҳ Таоло аёл зотин нафис дид-ла яратди, дунёдаги борлиқни шу аёлга қаратди.

Бутун дунё меҳрини  Аёл қалбига солди. Инсонлар вужудини Аёл жисмидан олди.

* * * * * * * * * * *                                                           

Аёлга Оллоҳ Таоло энг буюк неъмат берди,Она бўлиш бахтини ,Оналик меҳрин берди.Она меҳри олдида Қуёш ожизлик қилур. Она меҳри олдида баланд тоғ пастлик қилур.

                                                          

 

                                                            Она                                                                                                                                                                                                                                                         

Дунёнинг гўзаллиги бир Онага тенг эмас, Она каби муқаддас ҳеч бир зот бўлган эмас.

Она орқали Оллоҳ инсонларни яратур.Барча инсон дунёда Оналардан туғилур.

* * * * * * * * * * *                                                    

Она  бутун  оламнинг Буюк устози бўлур, ахир, барча одамга  Она тарбия берур.

Аввал оқ сутин берур, қўшиб Меҳрини берур. Ҳар она  боласига биринчи Устоз бўлур.

* * * * * * * * * * *                                        

Она – тожу-тахтингдир.Она – бутун бахтингдир. Она – ёруғ оламдаги топилмас давлатингдир,

* * * * * * * * * * *

Она-бебаҳо, ягонадир.    жавоҳир, дурдонадир. Барча неъмат ичинда  энг азизи – Онадир.

* * * * * * * * * * *

Дунё бешигини тебратгувчисан. Оламга зиёни таратгувчисан. Ахир, сен Онасан, яратувчиса.

* * * * * * * * * * *                                                     

Онадан яралур эзгу тилаклар. Онадан яралур алла, эртаклар. Онадан яралур жасур эркаклар.

* * * * * * * * * * *

Жаннат асли Ердадир. Жаннатни Ердан топинг.Онангиз – жаннатидир,пойига сиз тиз чўкинг.

 

                                                                                                                                  

                                                   Бахт

Бахт – бу юрт тинчлигидир. Бахт-бу фаровонликдир Бахт- оиланг бағрида бўлган вақтичоғликдир.

* * * * * * * * * * *

Бахт – ота бўлишингдир. Бахт – она бўлишингдир. Бахт –   ўз ота-онангга парвона бўлишингдир.

 

 

                                                         Ҳаёт

Ҳаёт гўзал!  Ҳаёт ажойиб! Яшаш лозим буни ҳис этиб.

* * * * * * * * * * *

Ҳаётдан завқ олингиз, Унга кулиб боқингиз! Шунда у ҳам кулади, сиз ҳаётга ёқингиз.

* * * * * * * * * * *

Ҳаёт қандайин гўзал, боғларига чорлайди. Ҳаётни  севсангиз гар, кўзларингиз порлайди.

* * * * * * * * * * *  

Сиз ҳаётни севсангиз ,сиз барчани севасиз. Яратган неъматларин қадрини сиз биласиз!

 

 

                                                             Севги

Севги -бу Олий туйғу.Севги-бу чин қудратдир. Синовли дунёдаги илоҳий бир неъматдир.

* * * * * * * * * * *                                                        

Севги-бу аввало Яратганни севишдир.Севги-бу инсонликни, ўзлигингни билишдир.

                                                     

 

                                                             Меҳр

Бу дунё сеҳрга бой.Бу сеҳр номи чирой.Инсон чиройи Меҳр.Шу чирой қилур Сеҳр.

 

 

                                                              Мўъжиза

Ҳар бир инсон хислатли, мўъжиза, кароматли. Мўъжизамасми, ахир, у юрса саломатли?

 

 

 

                                                                Соғлик

Соғлик- топилмас бойлик, йўқотсанг тополмассан. Инсон ўзни билмасанг, соғликни асролмассан.

                                                                                                                 

                                                            Ўзликни англаш

Тирикмисан имкон бор, қўлингдан чиқармагин, кеч бўлсада эй инсон, ўзлигингни англагин.

* * * * * * * * * * *

Ҳали ёшман демагин савоб ишлар қилгани, қариб қолдим демагин ўзлигимни билгани.

* * * * * * * * * * *

Ўзингизни севсангиз, ўзлигингиз англайсиз. Ўзингизни билсангиз, ҳаётга тўймайсиз сиз.

* * * * * * * * * * *

Асра инсон ўзингни, қалбингдаги кўзингни. Қалб кўзинг Ақл эрур.  Асра, Инсон, сўзингни.

 

 

                                                                    Сўз

Сўз – бу илоҳий неъмат. Сўз – бу энг олий қудрат. Сўз ила инсон тирик. Сўз ила инсон буюк.

* * * * * * * * * * *

Ўлган инсон руҳини сўз тирилтира олар. Баъзан тирик инсонлар бир сўздан ўлиб қолар.

* * * * * * * * * * *

Сўз – қудратли қуролдир, кўринмайин йўқ қилар. Яъни инсон қалбига сўз – отилган ўқ бўлар.

* * * * * * * * * * *

Сўзни увол қилмангиз! Сўзни завол қилмангиз! Бир – бирингиз одамлар, сўз ила ўлдирмангиз!

* * * * * * * * * * *

Сўз-бу буюк қудратдир. Сўз- бу олий неъматдир.  Сўз Яратган изни- ла берилган омонатдир

* * * * * * * * * * *

Сўзни исроф қилмагин, беҳуда сўз демагин! Сўз буюк неъматлигин, эй одамзот, англагин!

 

 

                                               Оллоҳ – қалбингда

Яратганни Осмонлардан изламагин, эй инсон! Оллоҳ сен билан бирга сенинг қалбингда ҳар он!

Оллоҳ сенинг қалбингда Виждон бўлиб бошқарур. Яратган доим сени Эзгуликка чақирур.

 

 

                                                      Фалсафа

Бу дунёдаги борлиқ  Оллоҳнинг Севгисидан яралган. Барча-барча неъматида

Севги нафаси уфуриб турибди. Фақат  уни ҳис қилиш, яъни Севгини қабул қилиш керак, холос!

Бунинг учун эса, инсон, оламга Қалб Кўзи ила боқсанг, бас!

* * * * * * * * * * *

Фалсафа – бу ҳаётни севиш демакдир. Ҳаётни севган одам донишманддир.

Ахир, ҳаётни Буюк Илм Эгаси Оллоҳ Таоло яратган экан, қандай қилиб уни севиб бўлмайди?!

 

1 Звезда2 Звезды3 Звезды4 Звезды5 Звезд (1 оценок, среднее: 1,00 из 5)

Загрузка…