Мне 52 года. Родился в Кыргызстане, окончил Ташкентский Государственный университет в 1994 году. По профессии учитель истории. 6 лет проработал в родной школе учителем истории, заместителем директора по воспитательной части. Очень любил детей, свою работу. Из-за мизерной зарплаты, интриг в коллективе и унизительного статуса учителя в обществе ушел в журналистику.
Писал стихи еще со школы, много написал их во время службы в Советской Армии, но потом жизнь увел от творчества на многие годы. И только в 2008 году написал свой первый роман на русском языке (родной язык – узбекский). Издать его не получилось (финансы), хотя получал очень хорошие отзывы от специалистов.
Когда Узбекистан стал открываться миру после смерти Ислама Каримова, решил издаваться там. В Ташкенте жил 7 лет, до сих пор поддерживаю связи с творческими людьми из Узбекистана.
В прошлом году сменил род деятельности и теперь у меня появилось время для творчества, планов много. Хочу написать книги по сюжетам, наброски которых хранятся в моем компьютере много лет. Также планирую писать сценарии для фильмов.
Country : Kyrgyzstan
I am 52 years old. I was born in Kyrgyzstan and graduated from Tashkent State University in 1994. I am a history teacher by vocation and had worked in my native school as a history teacher for 6 years, was a deputy director of the school for educational process. I am very fond of children, my work, but I engaged in journalism because of the meager teacher’s salary, intrigues among the staff and a humiliating status of a teacher in the society.
I have been wringing poems since my school days, wrote a lot of them during the service in the Soviet Army, but later, the life took me away from this creative work for many years. And only in 2008, I have written my first novel in Russian (My native language is Uzbek). I did not publish it due to financial difficulties, although I have received a very good feedback from specialists.
When Uzbekistan began opening to the world after the death of Islam Karimov, I decided to publish my book there. I had lived in Tashkent for 7 years and still keep in contact with creative people from Uzbekistan.
I changed my occupation last year and now I have time for creative work, have many plans. I plan to write books on the plots, which have been stored in my computer for many years. I also plan to write scripts for films.
Булутнинг ранги қанақа?
саргузашт-фантастик-романидан парча
Суюн бобо қушларга қўйган тузоқларини текширгани кетгач, Наталья Николаевна ўрнидан туриб, аста ташқарига чиқди. Жанна майсалар устига тўшаб берган адёлга ўтириб, осмонга тикилди. Эллик йил аввал ҳам осмон мана шунақа мусаффо, аҳён-аҳёнда пайдо бўлган булутлар шаклини тез-тез ўзгартириб бориб, ҳавода буғланиб кетишарди. Жанна ҳам бувисининг ёнига ўтириб, осмонга тикилди.
– Қаранг буви, ҳов анави булутни, филга ўхшаб қолибди.
– Ҳа, лекин дум томонини қарасанг, бегемотга ўхшаркан, – деди Наталья Николаевна ярим аср аввал Суюн билан мана шундай булутларни кузатиб ўтирган кунларни эслаб.
– Ҳов анави тарафдаги булут одамга ўхшаб қолди! Шляпалик!
Бувиси уни топиб улгургунча булут яна шаклини ўзгартирди.
– Энди қўзиқоринга ўхшаб қолди.
– Анави ғозни қара!
– Қани? Ҳа кўрдим, бир оёғи узунроқ экан.
– Бошини орқасига буриб, тавозе билан туришиничи!
– Ҳа, ростданам!
– Анави танкни кўряпсанми? Фақат ғилдираклари йўқ экан…
– Ҳов анави ерда қатор қўнғизларни кўряпсизми?
– Ҳа, кўрдим!
Булутлар гўё ўзларига бўлган эътибордан қувонгандай, буви билан набиранинг ўйинларини узоқроқ давом этишини истагандай тез-тез шаклини ўзгартиришар, худди уфқда биров яшириниб олиб пуркаб осмонга кўтараётгандай, кўкда янги, паға-паға булутлар пайдо бўлар эди.
– Булутнинг ранги қанақа бўлишини биласанми, Жанна? – Сўраб қолди кутилмаганда Наталья Николаевна.
– Оооқ, – жавоб берди набираси, буни ким ҳам билмайди, дегандай кўзларини катта-катта очиб.
– Ҳаво айнигандачи?
– Қора!
– Яхшилаб ўйланиб кўрчи!
– Нима демоқчи бўлганингизни тушунмадим, буви…
– Ҳеч эътибор бермаганмисан – фақат ҳаво айниганда эмас, эрталаб Қуёш чиққунга қадар ҳам булутлар қора тусда кўринади. Қуёш чиқа бошлагач эса, қизғиш, сарғиш тус олиб бориб, кейин оқариб қолади.
– Ростданам! Бунга эътибор бермаган эканман.
– Шунақа, қизим! Одам боласи шунақа эътиборсиз келамиз. Булут тугул ёнгинамиздаги одамларга, ҳатто оила аъзоларимизга ҳам эътиборсиз, лоқайдмиз. Одамларни яхши билмай туриб, улар ҳақида турли фикрларга борамиз. Калламизга одатда ёмон фикр келади. Ғийбат қиламиз. Ўзимизни олиб кўр, осиёликлар ҳақида биз асосан ёмон фикрдамиз. Уларнинг аслида қандай одамлар эканини ўзинг кўряпсан. Миллати, тили, терисининг ранги қанақа бўлишидан қатъий назар, одам боласи ёмон бўлиб дунёга келмайди. Парвардигор яратган нарса ёмон бўлиши мумкин эмас. Фақат ҳаётнинг оғир синовлари, атрофдагиларнинг ёмон муносабати туфайли одамлар “ёмон” бўлиб қолишади.
“Қора” булут оппоқ бўлиб қолиши учун унга Қуёш нури керак бўлгани каби, одам яхши бўлиши учун унга меҳр бериш керак. Ўша меҳрни бериш қўлингдан келмадими, ҳеч бўлмаса ёмонлик уруғини сочма! Бировлар ҳақида ҳукм чиқаришга шошилма. Теварагимни яхши одамлар ўраб турсин десанг, Қуёш бўл, қизим! Атрофга нур соч, меҳр улаш, шунда қора бўлиб кўринган булут оқариб қолганидек, атрофингда яхши одамлар кўпаяди, улар орасида меҳр-оқибат кучаяди.
Буви билан невара анчагача булутларга тикилиб, “кўряпсанми, кўряпман” қилиб ўтиришди. Бир пайт Наталья Николаевнанинг чеҳраси ёришди.
– Ана, мен Суюн бобони кўряпман!
– Қани, қаерда? – Жонланиб сўради Жанна осмонга олазарак боқиб.
– Ҳов ана, отини миниб, қўшиқ айтиб келяпти!
Жанна бир бувисига, бир яқинлашиб қолган бобосига қараб кулиб юборди.
– Буви-и-и! Мен уни булутлар орасидан қидириб юрибман! Мени чув туширдингиз! Сизни бунақа ҳазил қилади деб ўйламовдим.
– Нега? Мен ҳам одамман, ҳазиллашаман, жаҳлим чиқади…
– Йўғе! Жаҳлингиз чиққанини ҳам сира кўрмаганман.
– Одамнинг қалби қушдек эркин бўлгандагина эҳтиросларга берилиб, туйғуларини намоён қила олади. Менинг қалбим анчадан бери тутқунликда эди, қизим.
– Эндичи?
– Энди ўзинг кўриб турганингдек… Ҳазил қиляпман, гапимга кирмасанг, жаҳлим ҳам чиқади, – деди кулиб Наталья Николаевна. – Лекин ҳозир фақат қўшиқ айтгим келяпти.
– Қўшиқ айтишни ҳам биласизми?
– Нега билмас эканман? Одамнинг қалби куйлаяптими, демак овоз чиқариб қўшиқ айтишниям билади. Энди бор, бобонгни кутиб ол. Ҳойнаҳой каклик ёки қирғовул ушлаб келаётгандир, қўлидан олиб, қарашвор дарров.
Жанна салом бериб, Суюн бобога пешвоз чиқар экан, қувончдан чинқириб юборди. Бобонинг қўлида совуқданми, қўрқувданми, қунишиб олган жўжа турар эди.
– Бу нима, каклик боласими?
– Ҳа, фақат авайлаб ушла, оёғи жароҳатланибди. Бир-икки кун қарасак, юриб кетади.
Наталья Николаевна ҳам ўрнидан туриб, аста босганча уларга яқинлашди. Суюн бобо отдан тушиб, унинг узангисини ечди. Эгарини олмай қўйиб юборди-да, бемордан ҳол-аҳвол сўраб, чодир ёнига келиб ўтирди. Жанна билан жўжанинг оёғига чўплардан эзиб малҳам қилиб боғлашди. Кетиб қолмаслиги учун иккинчи оёғидан боғлаб, олдига нон ушоқларидан сочиб қўйишди.
– Одам боласи қизиқ эканмиз, – деди Наталья Николаевна, бобо билан набиранинг ишини кузатиб ўтираркан. – Ҳозир бунинг оёғини боғлаяпсизлар, кейин наригиларининг патини юлиб қозонга соламиз-а?
Жанна нима деб жавоб бераркин, дегандай Суюн бобога қаради.
– Ҳа, қизим, нега менга қараб қолдинг? Бувингга жавоб бермайсанми?
– Менми?
– Бўлмаса ким?
– Йўғе, мен сиздақа чиройли жавоб беролмайманда!
– Жавоб чиройли бўлиши шарт эмас, муҳими, тўғри бўлсин.
Жанна имтиҳон топшираётган талабадай каловланиб қолди.
– Майли уриниб кўраман. Хў-ў-ўп, жўжа кичкина, ёрдамга муҳтож, шунинг учун унга ёрдам бериш керак. Катта какликларларнинг гўшти ширин, шунинг учун пишириб еймиз!
Ҳамма кулиб юборди.
– Ҳа, бор экансану! – деди Суюн бобо қувноқ.
– Лекин жавоб мени қониқтирмади, – деди Наталья Николаевна сўзларини ўқитувчиларга хос чертиб-чертиб айтишга ҳаракат қилиб.
– Ана бўлмаса! Ўқитувчида нима бўлсаям, – яна кулди Суюн бобо. – Майли, мен ёрдам бериб юборай. Агар муаллима қарши бўлмаса.
– Қани эшитайликчи! Жанна, сенинг баҳоинг “уч”!
– Вой, буви-и-и!
– Хўп деявер, Жаннатхон! Бувингдан “уч” олиш ҳам осон эмас, – ыувноы жилмайди Суюн бобо. – Аллоҳ инсонни турли маҳлуқотлар орасида мукаммал қилиб яратиб, бошқа ҳайвонларни унга ризқ қилиб берди. Шу билан бирга уларга меҳр-шафқат билан муносабатда бўлишни буюрди. Бизларга берилган ризқ – Аллоҳнинг неъматигина эмас, омонати ҳам. Унга хиёнат қилиб, исрофгарчиликка йўл қўйсак, ўз ризқимизга, келажак авлодлар ризқига болта урган бўламиз. Олма ейиш учун унинг кўчатини парвариш қилганимиз каби, жониворларга ҳам шундай муносабатда бўлишимиз керак.
Суюн бобо гапини тугатиб, “бўлдими”, дегандай жилмайди.
– Қани эди, ҳаммаям сизга ўхшаб фикр юритса, – деди Наталья Николаевна. – Дунё қандай гўзал бўлган бўларди.
– Йўғе, унда ҳаётнинг қизиғи қолмайдию, – деди Суюн бобо, кейин Жаннага ўгирилди. – Қани, Жаннатхон, ризқимизнинг патини юлайликчи бўлмаса!
Суюн бобо уни ҳазиллашиб, “Жаннатхон” деб атар, бунақа пайтда шаддод невараси ҳам қошларини чимириб, ўзбек қизларига хос нозик карашма билан юзини четга буриб қўярди.