Страна: Узбекистан
Я, Кенджаева Зулхумар Хамдамовна, родилась в 1972 году в Канимехском районе Навоийской области Республики Узбекистан. Пошла в школу в 1979 году, закончила в 1989 г серебряной медалью.
С 1989 по 1994 гг. училась в САМГУ (Самаркандский Государственный Университет). С 1994 по 2015 г. работала учительницей в школе №9 города Учкудука. Я учительница 1-ой категории узбекского языка и 2-ой категории русского языка.
Имею семью: муж и двое детей. Старшая дочь студентка, а младший сын ученик. В настоящее время занимаюсь творчеством, пишу стихи, рассказы, эссе. С 2015 года путешествуем по Узбекистану. Люблю читать произведения великих мыслителей. Мой любимый поэт Алишер Навоий.
Country: Uzbekistan
I, Zulkhumar Khendjayeva, was born in 1972 in the Kanimekh district of the Navoi region of the Republic of Uzbekistan. I went to school in 1979, finished in 1989 with a silver medal.
From 1989 to 1994 studied at SAMU (Samarkand State University). From 1994 to 2015, she worked as a teacher at school No. 9 in the city of Uchkuduk. I am a teacher of the first category of the Uzbek language and the second category of the Russian language.
I have a family: a husband and two children. The eldest daughter is a student, and the younger son is a student. Currently I am engaged in creative work, writing poems, stories, essays. Since 2015 we have traveled around Uzbekistan. I like to read works of great thinkers. My favorite poet is Alisher Navoiy.
Отрывок из эссе «Она — Ер ноласи»
Ожизлигинг тан олдингми, одамзот? Ёки ўша ҳолингда қолдингми, ҳайҳот! Эркинликнинг қадрин билмадинг, неъматига шукр қилмадинг. Бу дунё измимда дея ўйлардинг, доим ўйламайин сўйлардинг. Фақат ўз хоҳишинг томон интилдинг, амалга ошмаса, Сен жаҳл қилдинг. Бўйсунтирмоқ бўлдинг дунёни, кўзинг кўрмай қолди зиёни. Эркатойи эдинг, Инсон, онангнинг, ягонаси эдинг бутун оламнинг. Энди ҳеч ким кўтармас эркалигинг. Сабаби, Сен ҳаддинг билмадинг. Одам бўлиб одамзотнинг ишин қилмадинг. Бўйсунмадинг виждон амрига, Инсон деган қулоқ солур ўзин қалбига. Мувозанат Қонунига путур етказдинг, шул сабаб
Илоҳий Нурни кетказдинг. Кимлигингни унутиб кетдинг, чегарани Сен бузиб ўтдинг.
Инсон, Табиатни Сен хароб этдинг. Майда бўлакларга ажратдинг уни, тимдалаб ташладинг
Ер юрагини…
Шунчалик жоҳиллик бўлурми, ахир! Ер бағрини батамом ўйдинг, сўнг ўрнига сунъий юрак солиб қўйдинг. Аслида илмли, зўр эдинг, минг афсуски, одамзот, кўр эдинг. Ўзингча Сен оламшумул янгилик қилдинг. Бу ишингдан ғоят шодландинг, ўз-ўзингни доно, олим деб билдинг.
Минг тасанно, Инсон, ақлингга, она-Ерни бўйсунтириб олдинг ўзингга.
Сунъий нафас олиб Она Ер, Она эмас, бўлди Қаро Ер…
Минглаб одамларни бағрига тортди, инсониятнинг ташвиши ортди…
Кашфиётинг бошингга етди, шул сабаб қўлингдан эркинлик кетди. Ўзинг учун ўзинг жавоб
беролмай қолдинг, оқибатда ўзинг ҳам сунъий нафас олдинг.
… Ҳушингни йўқотдинг. Руҳинг Само узра парвоз айлади, Кўкдан туриб Ернинг аҳволини
англади. Аянчли ҳолда эди Она-Ер, кўз ёшин тўкиб, инсониятга шундай дер:
“Тингла Мени, одамзот, оламаро улуғ зот, яратилганлар ичра Сенсан сирли мавжудот!
Сен Мендан яралгансан, ахир, эрка Боламсан, ҳам яхши-ёмонимсан, қалбимдаги ярамсан.
Қанча азоб берсанг ҳам, Сени яхши кўраман, гуноҳинг кечираман. Сабаби, Мен-Онаман!
Аммо ҳар бир нарсанинг чеки-чегараси бор. Чегарадан ошмасанг, Оллоҳ бўлур сенга ёр.
Яратганнинг қаҳрига қолиб кетма, эй Болам! Ер юзини тутмасин бир куни Менинг нолам!
Мен ҳам яратилганман, Мен ҳам, ахир, омонат! Дунёда азиз неъмат , ахир, Мен бу-Табиат!
Барча мавжудотдан Сени қизғаниб, фақат Сенга, Сенга ишониб, Мен, Она-Ер хато қилдимми? Ҳаддан зиёд С енга Меҳрим бердимми?
Болажоним, вужудинг-ла тинглагин Мени, хавфдан огоҳ этурман Сени.
Кўзингни оч, атрофга қара, Сен турган жой жаҳолат бўлур, борар жойинг эса залолат эрур.
Тўхта, ўз Қалбингга қулоқ сол. Руҳинг сени тарк этмай ўз-ўзингни англаб ол.
Ахир, қалбинг эрур Яратган уйи. Ундан таралгайдир эзгулик Куйи. Қалб Куйи оламнинг ғамин кетказур, хоҳлаган одамин Ҳаққа етказур. Бедор бўлсанг, ўз-ўзингга қайтасан , кеч
бўлса-да манзилингга етасан, ўша жойдан парчаланган Юрагимни топасан…
Болам, сендадир Менинг Юрагим, ахир, ўзингдирсан эзгу тилагим. Сен-олам Гултожисан,
ўз оламинг Шоҳисан. Бу дунёнинг Кўзисан, Сен-Онангнинг Ўзисан. Сен Менсиз яшолмассан,
ҳеч айро бўлолмассан. Мендан ризқинг терардинг ҳар кун, Менда ором олардинг ҳар тун.
Биз аслида бир бутун эдик. Бу тақдири азал Илоҳий эди. Орамиздаги ришта-бу Меҳр эди.
Бу энг олий Туйғу — Севги эди. Бу Ишонч, Бахт эди. Бу Қувонч, Омад эди. Ҳақ риштасин узиб,
бутунликни бузиб кетдинг, барчасин барбод этдинг. Ҳаётни ўйин деб билдинг. Единг, ичдинг, ўйнадинг, кулдинг, вазифангни унутиб қўйдинг, сўнг барчасин ёшликка йўйдинг. Умр сурдинг, кунинг ўтказдинг, беҳудага вақтинг кетказдинг, онанг ҳолин сўрмадинг, болангни хор айладинг, оилангни парчаладинг. Табиатга эга чиқиб билган ишингни қилдинг, ваҳшийларча аямай жонзотларни сен қирдинг. Ҳайвонларга кун йўқдир ёвуз одам касридан, ўз наслин қолдиролмас неча-неча асрдан. ”Қизил Китоб”га кирди жуда кўплаб ҳайвонлар. Қачон “Китоб”дан чиқар? Жавоб беринг,одамлар! Табиатни хор қилиб ўз-ўзингни ўлдирдинг,
Меҳр деган туйғуни ғазаб билан сўлдирдинг. Меҳр сенинг қалбингни тарк этишни
бошлади. Бу йўқотиш сабабли бугун бошинг қашладинг, яъни ўйланиб қолдинг,
Меҳрни излаб қолдинг. Бу йўқотиш сабабли ҳаёт сабоғин олдинг.
Бугун Самодан туриб, ўзингни ўзинг кўриб, барчасини англадинг. Она-Ер дардин тинглаб,
чин юракдан йиғладинг. Яратганга ниҳоят етибди Менинг нолам, Оллоҳга минг шукрки , Мени англади Болам. Ўзим Сенинг дардларинг олай, Сенинг учун кечирим сўрай:
“ Яратганим, кечиргин бизни, одамзотга англатгин ўзни. Икки олам эгаси Ўзинг,
Дилга ором бергувчи Сўзинг! Ўзинг Раҳмон, Ўзингдир Раҳим, кечир бизни, кечир, Оллоҳим!
Яратган изни ила бу дунё бошқарилур. Яратган қудрати-ла инсоният яшаб юрур.
Инсоният бу оламни ўзи обод қилолмас, Яратганнинг изнисиз дунёни бошқаролмас.
Оллоҳнинг бирлигини одамзоти тан олсин, Оллоҳни осмонданмас, ўз қалбидан изласин.
Яратганннинг борлигин ҳар қадамда эсласин, инсоният Буюк Зотга ҳамду санолар айтсин.
Бу касаллик барчага ибрат дарсини ўтсин. Энди бутун инсоният ўзин аслига қайтсин.
Ўзлигига қайтсин одамзод! Дардин Ҳаққа айтсин одамзод! Чин қалбидан улар йиғласин,
ҳақиқий кўз ёшларин тўксин. Юрак бағрин ўртаб ишқ ўти Яратганнинг йўлини топсин. Бу ўт
бутун дунё аҳлига бир машъала бўлиб қололсин. Одамзоти шу машъалани биргаликда қўлига
олсин, сўнг баландга кўтарсин уни, чўққи томон элтолсин уни. Парчалансин зулмат занжири,
озод бўлсин инсонлар бари. Чин озодлик не эканлигин қалбдан туйсин инсон ҳар бири. Инсон
Руҳи кўкларга учсин, Само билан бу Нур бирлашсин. Икки дунё оралиғида Инсон ўзин эркин ҳис
этсин. Бу дунёга нечун келганин энди барча инсон англасин. Вазифаси не эканлигин инсоният
тушуниб етсин. Эй Аллоҳим, қулоқ солгин Менинг ноламга, мадад бергин Ўзинг оламга,
раҳм қилгин ҳар бир одамга , шифо бергин бемор Боламга!
Кечир, Оллоҳ, кечир Боламни, қабул қилгин, Оллоҳ, ноламни!
Энди англатурман Унга ўзини, энди ўйлаб айтур Инсон сўзини. Ҳақнинг буйруғи-ла яшагай Одам, Ҳақнинг Сўзи ила яшнагай Олам. Ҳамду Сано бўлсин Ўзингга, Парвардигор,
имкон бергин, ўғил-қизимга.
Яратганим! Оналарга бергин оламни, қорачиқдек асрагайман энди Боламни — энг олий
неъматни, азиз Одамни, Қиёматга қадар айтгум алламни”.
Она алласидан яралур дунё. Онанинг меҳридан таралур зиё. Нур-зиё бор жойда зулмат бекинур, қоронғу тун кетиб, оппоқ тонг отур. Барчани уйқудан Ўзи уйғотур, балою қазони
Ўзи даф этур. Бутун дунё юзида қалби тоза кўпаюр. Тозалик бўлган жойда касаллик ҳам чекинур. Шунда инсон ўзининг вазифасин англагай. Ўзлигин англаганда Она-Ерни асрагай.