Aliya Temuriyzoda

Страна : Узбекистан

Литература – моя жизнь. Автор книг «Oq qushlar qo‘shig‘i» («Лебединая песня», 2015), «Osmon bir dunyo» («Возвышенный мир», 2015), «Qalbimdagi samo» («Небо в моем сердце», 2018) и «Maktub» («Письмо», 2018). Победительница нескольких республиканских конкурсов, четырежды финалистка Книжного Форума (в разных категориях.) Обладательница значка «Знак Узбекистана» (2017).


Country : Uzbekistan

Literature is my life. I’m author of the books «Oq qushlar qo‘shig‘i» («Swan Song», 2015), «Osmon bir dunyo» («The Sublime World», 2015), «Qalbimdagi samo» («Heaven in my Heart», 2018) and « Maktub» («Letter», 2018). Winner of several republican competitions, four times finalist of the Book Forum (in different categories.) The owner of the badge «Badge of Uzbekistan» (2017).


Из сборника стихотворений «Умидим Сендан»

Ошиқона

Не савдо ёғилди бошимга маним, 

Не савдо дилсизга ошиқ бўлганим? 

Кундузим ранглари бунча қорайди? 

Қуёш нурлари-да тунча қорайди. 

Ёш бўлиб ёғилди умримга соғинч, 

Қувончнинг юзини танимадим ҳеч… 

Хаёл дунёимда бир сан кўланка, 

Бахт йўқми ситамдан юзи сўлганга?

Етсам, изларингни ўпгим келадир,

Сан ҳам билармисан, ошиқлик надир?!

Санинг ҳам бу ёруғ дунёда кимдир —

Бўйларингдан қучиб, йиғлолмас, жимдир…

Кўксида вулқонлар оғриғи ёнур,

Забонига занжир тортгандир ғурур… 

Сан ҳам билармисан, умрин мазмунин — 

Минг бора тирилиб-ўлур ҳар куни? 

Сан ҳам билармисан, у бебахт — манман, 

Ишқингда мажнуна, даллимонандман…

Бағрим қон бўладир нолам ичинда, 

Сан бўлса яшарсан ором ичинда… 

Ахир, тушингга ҳам кирмайди санинг — 

Маҳзун шеърларимга мавзу бўлганинг… 

Не савдо ёғилди бошимга маним…

13.04.2019

Қайдасан?..

Юзимга боқиб осмон 

Ойнинг расмин чизади, 

Исминг айтсам, кўзимдан 

Мунгли ёшлар сизади, 

Юрак сени тиловчи, 

Соғинчингдан безади, 

Изингда тупроқ бўлдим, 

Кўнгли осмон, қайдасан? 

Кел, пойингга йиқилай, 

Қўлларинг узат менга, 

Олиссан, юксакдасан — 

қанчалар кулфат менга… 

Исмимдан бир ҳарф айтсанг, 

Фирдавсмонанд бахт менга, 

Шунчалар муштоқ бўлдим, 

Шоҳи жаҳон, қайдасан? 

Бу дунёнинг бири кам,

тўкис бахт бўлмас, дерлар,

Кўзларига боққанинг

Кўзингни кўрмас, дерлар…

Кўзингга бир боққаним —

Туғилди ёмғиршеърлар,

Кўйингда адо бўлдим,

Дилим вайрон, қайдасан?..

Сўнгги лаҳзаларини

Кутган мағлубдай бежон,

Кўнглига ҳижрон, армон

Наштар санчган беомон,

Келмасанг, такрор гуллаб,

яшнаб кетиши гумон

Бир хазон япроқ бўлдим,

Жоним қурбон, қайдасан?..

Кўзимга боқиб, дунё

сенинг суратинг чизди,

Кундай ёруғ хаёлинг,

тушинг тунимни кезди,

Сени қайси бир пари

мендайин пинҳон севди?..

Сўзлай, тоқат тоқ бўлди,

Эй, танда жон, қайдасан?..

Ҳазрат инсон, қайдасан?..

18.03.2019

Сенга барибирми?..

Тўлин ой алласин айтади сокин, 

Юлдузлар елкасин тутади ҳамдард. 

Мени эзиб қўяр бу оғир таскин, 

Кўзимдан ситилиб оқади бир зард: 

Сенга барибирми?..

Ичикиб йўл қарар денгизи қароқ, 

Чўлдай қақраб ётар нурсиз дунёим. 

Ана, соғинмаган кўзларинг-ла боқ — 

Кўнглимнинг ичида қиёмат қоим! 

Сенга барибирми?.. 

Тун арфа чалади, кулранг кўйлакли

бир хаёл тушимга дўнар афтода.

Менинг фарёдларим Аршга бўйлади, 

Қандай жим юрибсан менсиз дунёда?!

Сенга барибирми?..

Тўкилиб тушяпти кафтимга қумдай 

Сенинг юрагингга боғлиқ ғуссалар. 

Бир кун уйғонсанг-у… қарасанг — 

шундай

мени кўз ўнгингдан олиб кетсалар?!

Сенга барибирми?!..

13.08.2019

1 Звезда2 Звезды3 Звезды4 Звезды5 Звезд (16 оценок, среднее: 4,50 из 5)

Загрузка...