Дильмурад Тиллаходжаев

Страна: Кыргызстан

Независимый аналитик. Центрально-азиатские исследования


Country: Kyrgyzstan

Independent analyst. Central Asian Studies


Отрывок из “ЭНГ ЯНГИ ТУРОН”

Бугунги эврилиш даврида, Овросиёни юраги ҳисобланган қадимги Турон минг йиллар аввалгидек гуллаб-яшнаб, туҳфа оламнинг тараққиётида ўз лойиқ ўрнини эгарлаш йўлида кескин ривожланаётир. Бир замонлар бу худудда қудратли давлатларни қурган биродар халқлар, энди ўз тарихидаги янги босқичларни ўзаро мусобақада забт этмоқдалар. Тараққий топган жамиятларда табиий чўкиш кузатилаётган бир пайт минтақа миллатлари – тез ўсаётган ва аксар қисми ёшлардан иборат аҳолиси билан кўзга ташланиб туради. Бу диёрнинг улкан тарихий мероси, туркистонликларни ўз ватани учун махсус масъулиятга чақириши ҳечкимга ажиб эмас. Лекин худуднинг ҳозирги давлатчилик қурилишида мутафаккирларни ҳотиржам бўлишдан қайтарадиган муаммолар бисёр. Яқиндагина кечган ўтмишда Марказий Осиё халқлари, Ер юзидаги энг катта давлатга беиҳтиёр жалб этилган эдилар. Бу – Туркистонни мустамлака этган Рус Империясини қолдиқларида бинога келган Шўро Иттифоқи эди. Холисан, шўровий меросда ҳам салбий ҳам ижобий кўринишлар бўлиб, минтақа аҳолисининг ёши улуғроқ қатламида мазкур тарихий муддат, қандайдир соғинч хиссиётларни ўйғотади. Аммо сон жиҳатидан кўпроқ бўлган ёш авлод учун у тизим ёд бўлиб, бугун оддий бир тарихий мавзуга айланган.

Оламнинг икки қудрат қутбларидан бири саналган давлат бир асрлик муддатга етиб-етмай қулади. Ўрнида, минг йилларчалик тарихга эга худуднинг йўқолган давлатчилиги қайта тикланди. Тўғрироғи, янги бешта миллий давлатлар халқаро саҳнага қўшилди. Улар яқинда тантанали равишда той-томошолар билан ўттиз йиллик истиқлол байрамини қарши оладилар. Табиийки, кечган мудатда юртимиз нималарга эришди деган саволларга аниқ жавоблар олиш вақти келганга ўхшайди. Фикримизча биринчи ўринда, минтақамиз ҳар бир давлатининг ички сиёсатида йирик ўринда турган миллий мафкуралар мавзуси жиддий таҳлилга муҳтож. Сабаби, ўзбек, қозоқ, тожик, қирғиз, туркманларга бўлиб ташлаган шўроларнинг сунний чегаралари, ўзаро сиёсий, иқтисодий ва маданий фарқлар жарлигини чуқурлаштириб, Марказий Осиёга ҳаводек зарур бўлган минтақа бирлигига тўсқинлик бўлиб келаётганидан. Кечган уч ўн-йилликда энг янги тарихимиз саҳифаларига – Тожикистонда мафкуралар тўқнашувидан портлаган фуқаровий уруш, Ўзбекистондаги кечиб ўтган зулумкор сиёсий тузум, Қирғизстонда такрорланган ашаддий ўзбек-қирғиз қирғинлар ва худуд бурчакларида бошқа қатор имтиҳон воқеалар қайд этилди. Халқаро ташкилотлар, инсон хуқуқлар ҳимоячилари ва таҳлилчилар нигоҳлари эътибори бардавомлиги, қатор мавзуларда ечимлар ҳалигача йўқлиги ёки самарасиз эканлигидан бизга дарак бериб туради. Сиёсий ислоҳотлар каби расмийлар эсга олиниши ҳуш кўрилмаган пойдевор муаммолар, минтақада узоқ муддат алмашмаётган иқтидорлар – ҳаддидан ошган тузумларга айлангаликларидан далолат беради.    

Буюк аждодларимиздан қолган улкан мерос – бир пайтлар илм-фан, маърифат, иқтисод ва маданият каби қатор соҳалардаги умумбашар ҳазинага юртимиз ҳиссаси, шубҳасиз Марказий Осиёни такрор юксак даражаларга эришиш мумкинлигини оқлайди. Аслида мана бу умид, ўтган асрдаги туркистонлик мутаффаккирларни энг катта орзуси эмасмиди? Жадидчилик ҳаракатинининг олий мақсади – Туркистонда илғор, тенг хуқуқлик, шаффофлик билан бошқариладиган ойдин жамият қуриш эди. Зотан адолатда ўрнак бўлаоладиган янгиланган давлат, ҳамжиҳатлик ва биродарликнинг мисли кўрилмаган янгиланган жамият ва юксак ахлоққа эга бўлган, комилликга эришган янгиланган бир шахстарбияси – инсоният таффаккурида дойим, балки энг долзарб масала бўлиб келгандир. Таассуфки, жадидлар давридан бир аср сўнг ҳам, Марказий Осиёдаги сиёсий фикр чуқур ғафлатда десак ҳато қилмаймиз. 

Оммавий ўйғониш тафаккурдан бошланар экан, бу жараён дастлаб, қалам тебратувчилар учун бениҳоят холислик билан ёндошган ўзтанқидли тадқиқотдан, кўзгуга яна бир мўътадил назардан бошланса ажаб эмас. Мазкур масалалардаги мураккаб саволлар, ўйлар ва фикр-мулоҳазалар, чуқур изланишга илҳомлантиради. Шу сабабдан камина ҳодимингизни адабий-таҳлилий машғулотлари ҳам, қўлингиздаги ушбу арзимас меҳнатни қимматли эътиборингиз учун ҳавола этади. Замондош юртдошларимизга бурилган ожизона насиҳатда шиоримиз, келажакда одил жамиятниқуришдек эзгу мақсадни кўзлаган янги авлод, жорий сиёсий-ижтимоий чигалларни тушуниши, уларни бартараф этишда наф берадиган бир кичик дарслик қолдиришдир. Холис ниятимиз, ўзлигимизни ўтмишдаги илдизлари, миллият сифатида бугунги ҳолатимиз ва келажакда қандай олий мақсадлар сари ҳаракат қилмоғимиз мавзусида яна бир қирра мустақил назар билан ўртоқлашмоқ.  Қолаверса, “халқ ҳизматида” давлат идораларини бошқараётган бугунги маъмурий ҳодимлар ва келажакда сиёсий саҳнани ўзлари учун фаолият доираси сифатида режалаётган навбатдаги авлод, қайтадан ўзлигини кашф этмоғида биз ўз ҳиссамизни – олий вазифа ва бурч деб ҳисоблаймиз.

Бугун ижтимоий тармоқларда турли-туман ваъизлар, кўпинча, муҳлислар сонини ошириш мақсадида биронта мавзуни четда қолдирмай қўйдилар. Аммо замонавий миллий сиёсий адабиётимизга кириб улгурган холисликга ғайри одатлар, луғатимизда жиддий сўз ва иборалар мазмунларини алмаштириб ташладилар. Улар ўрнини босиб олган енгилтак маънолар эса, виждонли китобхонларни бездириб юбордилар. Олий минбарлардан янграб турган баландпарвоз шиорлар ортида кўпинча амал йўқлигидан, кўзбўямачилик, соддароқ айтганда оммавий ёлғон, жамиятларимизни шиддатли қамраб олди. Ўттиз йил давомида яккахокимлик шароитларда миллатлар қолоқлик ботқоғига чўкиб кетгани туфайли, сиёсий-ижтимоий савиямиз ачинарли аҳволга тушиб кетди. Лекин баҳтимизга, илм ва маърифат, ҳуррият ва адолатга чанқоқ шаҳслар ҳам сафларимизда кам эмас. Мана шу сабабдан ёш авлодга мўжалланган муҳтасар рисоламизни номлашда биз дастлаб, миллатдошларимиз учун бугунги кунда энг жиддийлардан бўлган: “биз ўзи киммиз?”, “мақсад(лар)имиз нима?”, “янги минг йилликдаги манзилимиз қаер?” деган кўплаб саволларда изланишда, унга жавобан аждодларимиз орзуларнинг балки энг олийси бўлган қадимги Турон, Мовароуннаҳр, Туркистон деб аталмиш ватанимизда, миллатлар бирлиги мавзусини янгидан таклиф этмоқчимиз.

Бу гўзаллигида ноёб диёрда яшаётган барча халқларни фаравон келажакга етаклаш учун, бугунги куч марказлари саналган давлатлар ёрдамисиз, ўзимиз мана бу чигалларни ҳар тарафлама ечишга иродамиз, салоҳиятимиз ва иқтидоримиз мавжудми? Бизнинг ортиқча камтаринликсиз ожиз меҳнатимиз – айнан мана шу масалалар атрофида бир мафкуравий уриниш. Ўртада кўтарилаётган мавзулар нафақат долзарб, айни вақтда ўта баҳсли бўлганларидан, баъзи фикрлар иттифоқсизлик ва жиддий тортишувларга олиб келиши табиийдир. Шу сабабдан биз азиз китобхонлардан тоқат ва мўътадилликга бениҳоят умидвормиз. Ҳарқандай камчиликлар кўзга ташланса, мазкур ожизликларни ҳодимингиз тарафидан билмоқ тўғрироқдир. Ва ниҳоят фурсатдан фойдаланиб, ушбу меҳнатга бизни илҳомлантирган устозларимиз, аҳлларимиз ва дўстларимизнинг барчасига чин юракдан миннатдорлигимизни чуқур изҳор этишга ижозат сўраймиз.

1 Звезда2 Звезды3 Звезды4 Звезды5 Звезд (8 оценок, среднее: 4,38 из 5)

Загрузка...