Гулноз Тожибоева

Страна: Узбекистан

Гулноз Тожибоева – писатель, журналист, сценарист, кинопереводчик, дизайнер, художник-реставратор. Родилась в 1991 году в городе Ташкент.
Гулноз Тожибоева является автором 5 книг: «Лесные сказки», «Зайчик хохотун», «Лесной алфавит», «Загадки», «Джайхун и Аланга».
В 2008 году Гулноз Тожибоева стала обладателем 1-го места на Республиканском семинаре молодых писателей Узбекистана в номинации «Детская литература».
В 2014 году Гулноз Тожибоева со своим сценарием «Джайхун и Аланга» заняла 1-е место в Международном конкурсе сценариев по мотивам мифов, сказок и эпосов стран Азии и Кореи.
Гулноз Тожибоева перевела более 20 художественных фильмов на узбекский язык.

Country: Uzbekistan

Gulnoz Tojiboyeva – is a writer, journalist, scriptwriter, movie translator, designer, artist-restorer. She was born in 1991.
Gulnoz Tojiboyeva is the author of 5 books: “Forest Fairy Tales”, “Bunny Hooter”, “Forest Alphabet”, “Riddles”, “Jaihun and Alanga”.
In 2008, Gulnoz Tojiboyeva became the owner of 1-place in the Republican seminar of young writers of Uzbekistan in the nomination “Children’s Literature”.
Gulnoz Tojiboyeva gained the 1st place of the International Central Asian myths, fairy tales, legends prize for her screenplay “Jayhun and Alanga” in South Korea in 2014.
Gulnoz Tojiboyeva translated more than 20 movies into the Uzbek language.


Роман “Жайхун ва Аланга”

… Оловбонунинг дағдағаси қоқ ўртасидан тўхтади. Олов маликаси ўзининг ашаддий рақибига қарши ҳужум бошлашни ҳам унутди-ю, сочлари қуёшнинг заррин нурлари остида оловдек товланаётган, кўзлари лаҳча чўғдек ёнганча ўзига тикилиб турган қизга қараб қолди. Қиз меҳр тўла кўзлари билан Оловбонуга унсизгина боқарди. Қизнинг эгнида алвон ранг кўйлак, лўппигина юзлари тонгги қуёш нурларида бўялган булутлар сингари нозик пуштирангга бўялган, лаблари эса табиатнинг бор гўзаллигини ўзига жамлаган атиргул ғунчасидек…
Оловбону ўзига қараб турган қизни таниди.
— Қизим! — хитоб қилди Оловбону.
— Ҳа, ойижон, мен Алангаман! — деди Аланга қўнғироқдек жарангдор овози билан.
Оловбону Аланга тарафга шошилиб кела бошлади. Аланга эса ўзининг инсон эканлигини, энди қанчалик истамасин, ойижонисини аввалгидек маҳкам бағрига босолмаслигини тушуниб, ортига тисарилди. Аланганинг кўзларида қайноқ томчилар ҳалқаланди.
Мана, Оловбону қизига яқинлашиб қолди. Онасининг қайноқ тафтини ҳис қилган Аланга беихтиёр қўллари билан қорнини тўсди. Жайхун оний тезликда бу вазият нима билан тугаши мумкинлигини тушунди-ю, Аланга томон отилди.
Вазият бунчалар кескинлашишини кутмаган Сайхун шошилганча учи сиртмоқли сув арқонини Оловбону томонга силкитиб отди. Оловбону ўзи томон учиб келаётган сувли сиртмоқнинг ичига кириб қолмаслик учун тезгина орқага сакради.
Оловбону ҳужумдан тўхтади-ю, Жайхун ва Алангадан бироз масофада турганча, уларнинг инсоний қиёфаларига ҳайрат ила тикилиб қолди. У бир Алангага, бир Жайхунга алангларкан, бутунлай довдираб қолганди. Шу пайтгача қизини Сайхун ўғирлаб, унинг оловларини ўчириб ҳалок қилган деб ўйлаб юрган Оловбону ҳар нимани кутганида ҳам, Аланганинг инсонга айланишини ва онасининг душманини ўғлига турмушга чиққан бўлиши мумкинлигини кутмаган эди.
Бу пайтда Оловбону бутунлай довдираб қолганини ва уларга ҳужум қилишга журъати етмаётганини тушуниб қолган Жайхун Алангага ўгирилди. Кейин Аланганинг олов маликаси тафтидан куйиб, пуфак бўлишга улгурган қўлларига пуфлай бошлади. Қўлларидаги куйган жароҳатларнинг ачишиши бир қадар камайганини сезган Аланга йигитга қараб табассум қилди.
— Раҳмат, азизим! Анча тузукман, энди қаттиқ ачишмаяпти, — деди Аланга.
Бу вақтда Оловбону ҳамон нималар бўлаётганини англай олмасдан, бир Алангага, бир Жайхунга алангларди. Кейин у денгиз узра савлат тўкиб турганча, хушёр ҳолда ўзини кузатаётган Сайхунга ажабланиб тикилди.
Сайхун эса олов маликасининг довдираб қолганидан фойдаланиб, фарзандларининг келажагини ўйлаган ҳолда у билан сулҳ тузиши кераклиги ҳақида ўйлаётган эди.
— Оловбону, кел, сулҳ тузайлик! — деди ниҳоят Сайхун Оловбонуга қараб. — Бизнинг душманлигимиз ва жангларимиз болаларимизнинг ва дунёга келажак набирамизнинг бахтига зомин бўлмасин! Фарзандларимиз тинч ва хотиржам ҳаёт кечиришлари учун имкон яратиб берайлик.
— Нима-а?! — ўшқирди Оловбону. — “Набирамиз”? Яна қанақа набира?..

1 Звезда2 Звезды3 Звезды4 Звезды5 Звезд (4 оценок, среднее: 3,25 из 5)

Загрузка...