Кенджаева Зулхумар

Страна: Узбекистан

20 лет работала учителем. Замужем. Имею двоих детей: дочь и сын. С 2015 года занимаюсь творчеством. Люблю путешествовать по историческим местам Узбекистана. За 3 года побывала более в 70 священных местах. За 3 года написала более 50.000 (пятидесяти тысяч) строк стихотворений.

Country: Uzbekistan

 

 

 

 


 БИСМИЛЛАҲИР   РОҲМАНИР   РОҲИЙМ

                        Ўй  ва  хаёл

                          Ўзини билган Худони ҳам билади.

                            (А.Навоий   “Ҳайрат ул-аброр”)

Хаёл дегани нима?

Нечун  хаёл сурамиз?

Нечун баъзида бизлар

Паришонҳол юрамиз?

Хаёлга ўй келарми?

Ўйимизга хаёлми?

Бу иккисининг фарқи

Барчага ҳам аёнми?

Инсоннинг хаёллари

Жуда учқур бўлади.

Бир зумда хаёлида

Инсон дунё кезади.

Хаёллар бизни баъзан

У дунёга элтади.

Хаёллар билан инсон

Баъзан Ойга етади.

Хаёлот дунёсида

Яшашнинг завқи бордир.

Хаёл билан ҳаётнинг

Каттакон фарқи бордир.

Биз хаёлан учамиз,

Ҳаётда учолмаймиз.

Хаёлимиздаги каби

Самони қучолмаймиз.

Қандай қилиб қанотсиз

Биз хаёлан учамиз?

Хурсанд бўлганимизда

Кенг дунёни қучамиз.

Бахтли бўлиб юрганда

Гўёки биз учамиз,

Кўнглимиз оғритганда

Ерга қулаб тушамиз.

Гўё баланд тепаликдан

Тушиб кетган бўламиз,

Юрагимиз парчаланиб

Кетганини сезамиз.

Парча бўлган юракни

Йиға олмай сарсонмиз,

Бундайин ҳолимизга

Ўзимиз ҳам ҳайронмиз.

Қанотлари қайрилган

Бир қуш каби бўламиз,

Қалбимиз оғритганда

Биз гўёки ўламиз.

Ичимиздан бир нарса

Узилгандек бўлади.

Ўша узилган нарса

Ахир юрак бўлади.

Юрагимиз жойида

Бутун бўлиб туради,

Аммо энди бу юрак

Жуда секин уради.

Бу юракнинг ичидан

Юракчаси узилди,

Яъни юрак ичидан

Бир симчаси узилди.

Яъни  юрак ичидан

Руҳи чиқиб кетади,

Яъни  юракнинг Руҳи

Қаттиқ хафа бўлади.

Хафа бўлганидан У

Юрагин тарк этади.

Вайрон бўлган жойда У

Қандай яшай олади?

Яъни  Руҳнинг уйини

Ғофиллар бузиб кетди,

Яъни  Инсон юрагин

Чилпарчин қилиб кетди.

Ғофиллар Инсон қалбин

Чегарасин бузишди,

Сўрамайин бу Оламга

Бостиришиб киришди.

Бу  Оламни  ғофиллар

Талон- тарож қилишди.

Сўз деган қурол билан

Қалбни вайрон қилишди.

Ахир бундай қилишга

Қандай ҳадди сиғишди?

Ҳаддини билмаганлар

Оллоҳ уйин бузишди.

Ахир Қалб-Оллоҳ уйи,

Яратган Каъбаси-ку!

Ўша Қалбнинг эгаси

Яратган бандаси-ку!

Оллоҳни билмаганлар

Каъбани вайрон қилар,

Қалбни асрамаганлар

Оллоҳ қаҳрига қолар.

Оллоҳга қарши бориб

Инсон ўзидан кетди,

Яъни  инсоннинг қалби

Каъбалигин унутди.

Инсон қалбин оғритиб,

Инсон ўзидан кетди,

Инсон ўзин унутиб,

Яратганни унутди.

 Шул сабаб Яратганнинг

Ғазабига учради.

Яратганнинг ғазаби

Балога дучор қилди.

“Бошга бало тилдандир”,

Инсон тилидан топди.

Ўз тилин бажаролмай

Инсон ўзин йўқотди.

Тилни бажариш учун

АҚЛ ишлаши керак.

АҚЛ ишлаши учун

Қалб буюриши керак.

Яъни  Инсон ўз қалбин

Эшита билиш керак.

Қалбининг буюрганин

Инсон қилиши керак.

Аммо  ғофил одамзод

Буюрганин қилмайди.

Ақлли  бўлиш  учун

Қалбга қулоқ солмайди.

Ўзича   ўз   ақлини

Ишлатмоқ бўлар инсон,

Аммо бунинг уддасидан

Чиқолмай  бўлар сарсон.

Аввало  ҳар бир инсон

Қалбин тоза сақласин,

Яъни  инсон қалбига

Асло ғубор қўнмасин.

Инсоннинг дилидаги

Доим  тилига  чиқар.

Дили – бир қозон бўлса,

Тил  эса  чўмич  бўлар.

Қозонда бори ахир

Бир кун чўмичга чиқар.

Ҳар кимнинг ниятига

Яраша Оллоҳ берар.

Ҳар ким ўз экканини

Бир кун ўриб олгайдир.

Ҳар бир банда ризқини

Оллоҳ   Ўзи  бергайдир.

Хоҳласа, кенг бергайдир,

Хоҳласа, танг қилгайдир.

Кимга қандайин берар

Оллоҳ  Ўзи  билгайдир.

Ҳеч кимга ҳисоб бермас,

Ҳеч бандадан сўрамас.

Яратгандан   ўзгаси

Тақдирни асло билмас.

Кимга қандайин тақдир

Ёзишни Оллоҳ билур.

Ўзи ёзган Ҳукмни

Ўзи устувор қилур.

Яратганнинг ҳукмига

Ҳеч ким қарши боролмас,

Қарши чиққан кимсалар

Асло мусулмон эмас.

Мусулмон ҳеч бандага

Асло озор бермайди.

Мусулмон Яратганга

Асло қарши бормайди.

Мусулмон тили билан

Инсон қалбин оғритмас.

Мусулмон қўли билан

Инсонга озор бермас.

Мусулмон дунё аҳлин

Асло тинчлигин бузмас,

Яъни дунё аҳлига

Асло қирғин келтирмас.

Барча инсон аслида

Мусулмон ҳолда келур,

Яъни  тоза,  беғубор

Гўдак ҳолида келур.

Ҳеч бир гўдак ҳеч кимга

Асло озор бермагай.

Инсон гўдак ҳолида

 Ожиз, нотавон бўлгай.

Яъни мададга муҳтож

Инсон гўдак ҳолида,

Яъни  қувватга зордир

Инсон бу аҳволида.

Аммо инсон улғайиб

Гўдаклигин унутар,

Ўзининг асл ҳолин,

Ожизлигин унутар.

Ожиз ҳолда дунёга

Келганини унутар,

Оллоҳ қудрати ила

Юрганини унутар.

Яратган омонати

Эканлигин унутар,

Шул сабаб омонатга

Инсон хиёнат этар.

Буларнинг барчасига

Инсон ўзи сабабчи,

Яъни Инсоннинг кибри,

Унинг сўзи сабабчи.

Инсонни ҳам, сўзни ҳам

Оллоҳ Ўзи яратди.

Сўзни тўғри ишлат, деб

Инсонга АҚЛ берди.

Оллоҳ берган АҚЛни

Инсон ишлатолмади,

Яъни Инсон ўзига

Тарбия беролмади.

Бузуқ тарбия сабаб

Инсонлар бузилдилар.

Ўз қалбини эшитмай,

Оллоҳдан узилдилар.

Алоқани узишди

Инсоният Оллоҳ билан.

Инсон қалбин бузишди

Сўз деган қурол билан.

Сўз – энг буюк неъматдир.

Сўз – бу кўринмас ўқдир.

Бир ғофил сўзи билан

Инсоннинг ўзи йўқдир.

Сўз – бу буюк қудратдир,

Дунёни обод қилур.

Аммо ёмон сўз билан

Инсон ўзин йўқ қилур.

Яратган  неъматини

Тўғри йўлда ишлатмас,

Яъни ғофил одамлар

Сўз уволидан қўрқмас.

Ким нимани хор қилса,

Ўшанга зор бўлгайдир.

Тилини хор қилганлар

Тил тортмайин ўлгайдир.

Яъни иймон келтирмай

Бу дунёдан ўтарлар,

Сўнгги манзили томон

Кофир ҳолда кетарлар.

Яъни иймонсиз бўлиб

Дунёни тарк этарлар.

Мусулмон ҳолда келиб,

Кофир бўлиб қайтарлар.

Кўзингни оч, одамзод!

Ғафлатдан қоч, одамзод!

Ғофил бўлиб қолмагин!

Ўзлигингдан тонмагин!

Инсонлигинг унутма,

Ғафлат ичинда ётма!

Кеч бўлмасдан кўзинг оч,

Жаҳолатдан тезроқ қоч!

Сенга етиб олмасин,

Сени вайрон қилмасин,

“Инсон” деган Оламинг

Шайтон босиб олмасин.

Шайтон душманинг эрур,

Сени васваса қилур.

Васвасага учмагин,

Тузоғига тушмагин!

Хаёлга ўй келарми?

Ўйга хаёл келарми?

Бу иккисининг фарқи

Барчага ҳам аёнми?

Ўйга хаёл келмасин,

Ақлингизни олмасин,

Яъни шайтоннинг сўзи

Васвасага солмасин.

Бир онлик ёмон хаёл

Ўйингизни бузмасин,

Яъни шайтоннинг сўзи

Уйингизни бузмасин.

Ҳар хил шубҳа-гумонлар

Асабни емирмасин,

Ҳасад инсон қалбини

Меҳрдан айирмасин.

Турли хил ҳислар сизни

Исканжага олмасин,

Ҳисларин жиловлолмай

Қалб балога қолмасин.

Бу ҳисларни жиловлаш

Ахир АҚЛнинг иши.

АҚЛини ишлатмаса,

Балога қолар киши.

Ўткинчи ҳисларни сиз

Туйғу, дея билмангиз.

Севги – бу Олий Туйғу!

Ҳис, дея ўйламангиз.

Ўткинчи ҳисларни сиз

Севги, дея билмангиз.

Ўз қалбингизни асло

Бировларга бермангиз.

Энг биринчи муҳаббатга

Сиз хиёнат қилмангиз!

Энг биринчи муҳаббат –

Ҳақни севиш, билсангиз!

Сизни ахир Ҳақ севган,

Севгидан пайдо қилган,

Яъни бир томчи сувга

Илоҳий Руҳин солган.

Азиз айлаб ўзингизни

Ўзингизга шоҳ қилган,

АҚЛ бериб онгингизга

Барчадан огоҳ қилган.

Ахир сизни Оллоҳдек

Севган инсон бормикан?

Сизга бутун борлиқни

Берган инсон бормикан?

Қувват бериб белингизга,

Зиё бериб  кўзингизга,

Билим бериб ақлингизга,

Ўзни бериб ўзингизга,

Маъно бериб сўзингизга

Қўйган инсон бормикан?

Инсон бунга қодирмас,

Куч – қувват Оллоҳга хос.

Оллоҳ инсон зотини

Меҳр ила яратди.

Азиз айлаб қалбига

Иймон нурин таратди.

Яъни Оллоҳ инсонни

Иймон билан яратди.

Бутун борлиқни Оллоҳ

Иймонлига қаратди.

Иймонлилар дунёни

Балолардан сақлагай,

Оллоҳ қудрати ила

Инсониятни асрагай.

Ўзини асраганни

Яратган ҳам асрагай,

Ўзини эслаганни

Яратган ҳам эслагай.

Ўзини билган инсон

Худони ҳам билади.

Ўзини билган инсон

Савоб ишлар қилади.

Ўзини билган инсон

Аввало ўзин севар,

Яъни ўзин қалбида

Оллоҳ борлигин билар.

Ўзини билган инсон

Аввал онасин севар,

Онасининг қалбидан

Яралганлигин билар.

Аввало яхшиликни

Онасига қилади,

Она – Ердаги Оллоҳ

Эканлигин билади.

Оллоҳни  Осмонлардан

Асло излаб юрмангиз,

Оллоҳ сиз билан бирга

Юрганин унутмангиз.

Оллоҳ йўқ , дея асло

Гуноҳларга ботмангиз!

Сизни йўқдан бор қилган

Оллоҳни унутмангиз!

              Хаёлни  ҳам  ҳаётни

Оллоҳ Таоло яратган.

Ҳар бир инсон қалбига

Илоҳий нур таратган.

Илоҳий нур Инсоннинг

Хаёлларин  чулғасин,

 Инсоният  хаёлига

Доим яхши ўй келсин.

Инсон ўйлаб яшасин,

Қалбин тинглаб яшасин,

ИНСОНлигин англасин,

 Тўғри йўлни танласин.

1 Звезда2 Звезды3 Звезды4 Звезды5 Звезд (5 оценок, среднее: 4,80 из 5)

Загрузка...